Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Ласетти”даги дори воситалари фош бўлди
1320
Сифати кафолатланмаган дори воситаларини ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
“Ласетти”даги дори воситалари фош бўлди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида, фуқаро Б.А. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 108 миллион сўмлик, жами 900 дона “Тропикамид 10 мг.” номли дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

10.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг