Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Осма вентилятор” операциясига чек қўйилди
1130
Товар моддий бойликларини юртимизга божхона назоратини четлаб олиб ўтишга бўлган уринишларга божхона органлари томонидан ўз вақтида чек қўйилмоқда.
“Осма вентилятор” операциясига чек қўйилди

Хусусан, Давлат божхона қўмитаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бош бошқармаси ходимлари Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари билан ҳамкорликда Олтиариқ туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида фуқаро К.Р. бошқарувидаги “Hyundai Porter II” русумли юк автотранспорт воситаси Олтиариқ тумани ҳудудида тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди. Натижада, мазкур автотранспорт воситасида хорижда ишлаб чиқарилган ҳамда божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, қиймати 101 миллион сўмлик 2200 дона осма вентилятор товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

10.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг