Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ёш божхоначилар доимо фаол
2193
Тошкент шаҳар божхона бошқармасида “Ёшларга оид давлат сиёсати тарғиботи ойлиги” лойиҳасини ўтказиш бўйича комплекс чора-тадбирлар Дастури ва Концепцияси ижроси юзасидан тадбир бўлиб ўтди.
Ёш божхоначилар доимо фаол

Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ислоҳотлар, ёш кадрларни тайёрлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида ёш ходимларни яқиндан таништириш мақсадида ташкил этилган тадбирда бошқарманинг ёш ходимлари,Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши раиси ўринбосари Санжар Саидов  ва бўлим мудири Сарвар Хасанов ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбирни кириш сўзи билан очар экан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи ўринбосари Сангинов Зафар Абдуғаниевич мамлакатимизда ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларни ватанпарварлик, фуқаролик туйғуси ва қонунларга ҳурмат руҳида, зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши тура оладиган тарзда тарбиялаш соҳасида изчил ислоҳотлар амалга оширилаётганини, ўтган давр мобайнида бу борада ҳукуматимиз ва шахсан юртбошимиз томонидан ҳам бир нечта меъёрий ҳужжатлар қабул қилинганини таъкидлади. 

Бугунги кунда божхона органларида ҳам Ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти ташкил этилиши, ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида амалга оширилаётган ишларда ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйилишига замин яратди.

Қолаверса, бошқарма бошлиғи ўринбосарларидан бирини ёшлар билан ишлаш бўйича масъул ўринбосар сифатида бириктирилиши, бу борада амалга оширилаётган ишларга алоҳида эътибор қаратилганлигидан далолат беради.

Мамлакатимиз Президенти  – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий бош қўмондони томонидан 2017 йил 17 ноябрда “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 3394-сонли қарор имзоланган бўлиб, унга кўра Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси тизимида, ҳусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармасида ҳам Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти ташкил этилиб, рўйхатдан ўтказилди. Ҳозирги кунда бошланғич ташкилотга 157 та нафар божхона ходимлари аъзо.

Ўтган давр мобайнида бошланғич ташкилот томонидан ёш ходимлар билан, қолаверса Тошкент шаҳридаги ёшлар билан бир қатор тадбирлар амалга оширилди.

Жумладан, 2018 йил 30 июль куни Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда “30 июль – халқаро одам савдосига қарши курашиш куни” муносабати билан Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек номидаги истироҳат боғида “Биз одам савдосига қаршимиз!” ва “Ёшларни ноқонуний меҳнат миграциясидан асрайлик!” мавзусида 500 нафар ёшлар иштирокида акция ташкил этилиб, ёшларга одам савдоси ва ноқонуний миграция тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шунингдек, 2018 йил 21 август куни 2018-2019 ўқув йили  бошланиши муносабати билан Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган 22-сонли меҳрибонлик уйида хайрия тадбири ташкил этилиб, меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ўқув-қуроллари топширилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил     27 июндаги “Yoshlar - kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисида”ги 5466-сон Фармони ижроси юзасидан Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи 75 нафар уюшмаган ёшлар кафилликка олиниб, Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши билан ҳамкорликда тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Тадбирда бошқармада хизмат фаолияти давомида бошқаларга ўрнак бўлган, божхона органлари олдига қўйилган вазифалар - мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш, божхона соҳасидаги ҳуқуқбузарликларга қарши курашишда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган бир нечта ёш ходимлар жойларда барпо этилаётган “Ёшлар уйлари”дан имтиёзли кредит асосида сотиб олишлари учун Ёшлар иттифоқининг тавсияномасига эга бўлишганлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари Санжар Саидов сўзга чиқиб,Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунида белгиланганидек, мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, фуқаролик туйғуси, бағрикенглик, қонунларга ҳурмат руҳида, зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши тура оладиган тарзда тарбиялаш, шунингдек ёшларни ахлоқий негизларини бузишга олиб келадиган хатти-ҳаракатлардан ва бузғунчи ғоялардан ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш  муҳим вазифа бўлиб ҳисобланишини таъкидлади.

 Бугунги кунда божхона органларида хизмат қилаётган ёшларда ҳам бу каби фазилатларни шакллантириш ва уларни ҳимоя қилиш ҳукуматимиз ва шахсан юртбошимиз томонидан олдимизга қўйилган устувор вазифалардан бири ҳисобланиши, бугунги ташкил этилган тадбир ҳам айнан юқорида таъкидлаб ўтилган мақсад ва вазифаларимизни амалга оширилишида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Тадбир якунида Тошкент шаҳар божхона бошқармасининг ходимлари “Ёшларга оид давлат сиёсати тарғиботи”ни юқори савияда ташкил этгани учун Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши раисининг “Ташаккурнома”си билан тақдирланди.

29.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг