“8 март Халқаро хотин қизлар куни” муносабати билан божхона органларда хизмат қилаётган шаҳодатланган ва эркин ёлланган хотин-қизлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва спорт билан мунтазам шуғулланишларини ташкил қилиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармасида спортнинг бадминтон, баскетбол тўпини саватга тушириш ва дартс турлари бўйича мусобақа ташкил этилди.
Кўтаринки руҳда ўтган мазкур мусобақа қизғин беллашувларга бой бўлди.
Тадбир сўнгида аёл ходималар орасидан ғолиблар аниқланиб, эсдалик совғалар билан тақдирланди.
6.03.2021