Бугунги кунда аёлларимиз ҳам барча жабҳаларда ижобий натижаларга эришиб, давлат, жамият, ижтиомий-иқтисодий, ҳарбий ва бошқа соҳаларда эркаклар билан елкама-елка туриб мамлакатимиз ривожланишига муносиб ҳиссаларини кўшишмоқда.
Баҳорнинг илк кунларида эса барча мунис аёллар ва қизларнинг байрами “8-март халқаро хотин-қизлар куни” кенг нишонланади.
Хусусан, Сурхондарё вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда хизмат олиб бораётган хотин-қизлар ўртасида байрам муносабати билан “Динамо” спорт жамғармаси томонидан спортнинг волейбол, шашка ва армрестлинг турлари бўйича мусобақа ўтказилди.
Мазкур мусобақада вилоят божхона бошқармасида хизмат олиб бораётган аёллар ҳам муносиб иштирок этишди. 100 га яқин иштирокчилар ўртасида қизғин курашларга бой ўтган беллашувларда божхона бошқармасининг аёллар жамоаси армрестлинг бўйича 1-ўрин, шашка бўйича 2-ўрин ва волейбол бўйича фахрли 3- ўринни қўлга киритишди.
Ғолиблар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан мукофотландилар.
6.03.2021