Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Аёл борки – олам мунаввар!
2333
Аёл ва баҳор деган гўзал сўзлар бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Негаки, биз баҳорнинг келиши ва унинг беқиёс гўзаллигини мунис аёлларимизнинг нафис чеҳраларига қараб билиб оламиз.
Аёл борки – олам мунаввар!

Жиззах вилоят божхона бошқармасида “8 март - халқаро хотин- қизлар куни” муносабати билан ташкил этилган байрам тадбирида бу жиҳатлар алоҳида эътироф этилди.

Тадбирда бошқарма бошлиғи Н.Мусамухамедов тизимда бир неча йиллардан буён самарали ва фидокорона меҳнат қилиб келаётган аёл ходималарни қутлар экан, аёлларнинг юртимизда тинчлик-осойишталикни сақлаш, оилаларни мустаҳкамлаш, жамиятимизда меҳр-оқибат муҳитини кучайтиришдаги муносиб ҳиссасини, уларнинг чидам ва сабр-бардош, оқилалик ва шукроналик каби фазилатларини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмаслигини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг,  жамоада меҳнат қилаётган жонкуяр, фидоий хотин-қизларга байрам совғалари улашилди.

Айтишимиз мумкинки, аёллар нафақат бугунги кунимизнинг мазмуни, балки эртанги кунимиз давомчилари, келажак авлоднинг яратувчиларидир. Халқаро хотин-қизлар байрами ҳам аёлларга бўлган ҳурмат-эътиборнинг ёрқин бир ифодасидир.

 

6.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг