Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначи аёллар спортда ҳам тенгсиз
1767
Турли соҳаларда хизмат қилаётган хотин-қизларни саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда уларда ишчанлик кайфиятини янада ошириш мақсадида юртмизда спортга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Божхоначи аёллар спортда ҳам тенгсиз

Хусусан, божхона органлари томонидан ҳам спорт танловлари ва мусобақалари мунтазам ташкил этиб келинмоқда. Давлат божхона қўмитасининг тегишли буйруғига асосан, ДБҚ марказий аппарати, Тошкент вилояти, Тошкент шаҳри бўйича бошқармалари, “Тошкент-АЭРО” ИБК, Божхона институти ва Миллий кинология марказининг шаҳодатланган ҳамда эркин ёлланган аёл ходималари ўртасида спортнинг бир қанча турларидан мусобақалар ташкил этилди.

Шашка, стол тенниси, ўқ отиш, арғимчоқда сакраш, дартс, югуриш, кучли машқлар комплекси ва баскетболда жарима тўпини саватга тушириш бўйича қизғин ва муросасиз бахсларга бой тарзда ўтказилган мусобақаларда божхона органларида хизмат қилаётган 82 нафар хотин қизлар иштирок этишди.

Мусобақада иштирок этган хотин-қизлар Давлат божхона қўмитасида 8 март халқаро хотин-қизлар байрами арафасида ташкил этилган тадбирда фахрий ёрлиқлар билан тақдирландилар .

Ўтказилган спорт мусобақаларидан қуйидаги фоторепортаж орқали танишишингиз мумкин.

*

*

*

*

*

*

6.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг