Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хоразмда “Спорт – нафислик ва саломатлик манбаи” шиори остида спорт мусобақалари бўлиб ўтди
2217
“8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” байрамини юқори савияда ва кўтаринки руҳда ўтказиш ҳамда божхона соҳасида хизмат қилаётган хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларнинг саломатликларини мустаҳкамлаш муҳим вазифа саналади.

Шу мақсадда, Хоразм вилояти божхона бошқармасида “Спорт – нафислик ва саломатлик манбаи” шиори остида спортнинг 6 тури (шашка, дартс улоқтириш, арғимчоқда сакраш, кучли машқлар комплекси, жарима тўпини саватга тушириш ва югуриш) бўйича спорт мусобақасида аёллар ғолиблик учун куч синашди.

Қизиқарли ва дўстона ўтган мусобақада спортнинг белгиланган турларида I-ўринни “Шовот” чегара божхона пости инспектори А.Нурметова, II-ўринни “Урганч аэропорти” чегара божхона пости инспектори Л.Раджапова ва III-ўринни “Дўстлик” чегара божхона пости инспектори Ж.Назаровалар қўлга киритдилар.

Бундай спорт тадбирларини ўтказишдан кўзланган мақсад, аввало, аёллар саломатлигига эътибор қаратиш, уларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини оширишга, шунингдек соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилгандир.

 

6.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг