Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар 1,6 млрд. сўмлик “мато” операциясига чек қўйишди
1369
Товар-моддий бойликларни юртимизга турли яширин йўллар билан олиб киришга ҳамда давлат бюджетига тушиши лозим бўлган божхона тўловларини қинғир йўллар билан тўламасликка бўлган уринишлар божхоначилар томонидан ўз вақтида бартараф этилмоқда.
Божхоначилар 1,6 млрд. сўмлик “мато” операциясига чек қўйишди

Хусусан, Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда “Андижон” ТИФ божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда божхона постига вилоятда фаолият кўрсатувчи масъулияти чекланган жамият номига хорижий мамлакатдан олиб келинган трикотаж матолар божхона кўригидан ўтказилди.

Ўтказилган экспертиза хулосасига асосан, божхона расмийлаштируви учун тақдим этилган божхона юк декларациясида “Трикотаж мато” деб кўрсатилган товарлар аслида “суньий толадан босилган мато ҳамда сунъий иплардан босилган мато” товарлари эканлиги маълум бўлди.

Қиймати 1 млрд. 600 млн сўмни ташкил этган мазкур “сунъий тола ҳамда сунъий иплардан босилган мато”товарлари вақтинча сақловга олинди.

Дастлабки ҳисоб-китобга кўра, ушбу товарлар учун 100 млн сўмдан зиёд қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

5.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг