Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Саҳоват – халқимизнинг улуғвор қадриятларидан биридир
1188
Бугун юртимизда олиб борилаётган жараёнлар ўзгача. Муаммолар бартараф этилмоқда, четда қолиб, ёлғизликдан қийналаётганларга меҳр-мурувват, саховат қўллари узатилмоқда. Беморларнинг ҳол-аҳволи сўралмоқда. Ҳеч ким эътибордан четда эмаслиги амалий кўрсатиб берилмоқда. Юртимиздаги ҳар бир маҳалла ва қишлоқларда яшовчи ёлғиз кексалар, ногиронлар, боқувчисини йўқотганла ҳамда кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинмоқда.

Бугунги кунда ҳудудларда олиб борилаётган ишлар, белгиланган вазифалардан кўзланган мақсад битта, у ҳам бўлса, фуқаролар учун муносиб турмуш шароитини яратиш, халқимизнинг тинч ва осуда, фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашдан иборат.

Хусусан, Наманган вилояти божхона бошқармаси ҳам бу борада ўзини беминнат ҳиссасини қўшиш мақсадида Наманган шаҳри, Мустақилликнинг ўн йиллиги маҳалла фуқаролар йиғини, 3-Чархпалак кўчасида ободонлаштириш ва тозалаш ишларида муносиб иштирок этишди.

Шу билан бирга, “Бунёдкор” МФЙ Мустақилликнинг 10 йиллиги кўчасида  ячшовчи иккинчи гуруҳ ногирони, фуқаро М.Рахмонованинг хонадони ўрганилиб, уй-жой шароитини яхшилаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида яқиндан ёрдам берилди.

Бир сўз билан айтганда божхона органлари томонидан ҳудудларда бу каби саҳоват тадбирлари кенг амалга оширилиб, ёрдамга муҳтож оилаларга амалий ёрдам бериб келинмоқда.

 

 

5.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг