Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Маҳалла обод - юрт обод!
1399
Дарҳақиқат, ҳар бир туман ёки шаҳарнинг ободлиги маҳалла ободлигидан бошланади.

Андижон вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам Андижон шаҳрининг “Ал-Бухорий” маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли маҳаллаларнинг ободончилигига ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда.

Асосий эътибор ҳудуддаги ишсизлик билан боғлиқ муаммоларга ечим топишга қаратилар экан, бунда, биринчи навбатда, ижтимоий ҳимояга муҳтож, энг оғир шароитда яшаётган ногиронлиги бор шахслар, илк марта “темир дафтар”га киритилган, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хонадонларни уй-жой шароитини яхшилашга, шунингдек  кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар, ишсиз инсонларнинг муаммосини ҳал қилишга қаратилмоқда. Уларга уйини таъмирлаб бериш йўли билангина эмас, балки имконияти даражасида ишлаб ҳаётда ўз ўрнини топишлари учун етарли шароитлар яратиш йўли билан ҳам кўмак берилмоқда.

Шу билан бирга, маҳалалардаги ўрганишлар давомида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагидаги ёшлар аниқланиб, уларнинг бизнес режаларидан келиб чиққан ҳолда амалий ёрдам кўрсатишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ободончилик ишлари давом эттирилмоқда.

5.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг