Инсон ҳаётида спорт нафақат жисмоний тайёргарлик ва чиниқиш, балки жамоалар ва уларнинг аъзолари орасида ўзаро жипслик ва бирдамликни, аҳилликни таъминловчи, иштирокчиларга маънавий ҳордиқ берувчи омил ҳисобланади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда хизмат қилаётган аёл ходималар ўртасида соф дўстлик ва ҳамжиҳатликни шакллантириш, аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда ўзаро беллашиб жисмоний тайёргарлик даражасини намойиш этиш мақсадида “8-март Халқаро аёл қизлар байрами” муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходималари ўртасида “Динамо” жисмоний тарбия ва спорт жамияти билан ҳамкорликда спортнинг “волейбол” тури бўйича мусобақа ташкил этилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикасида хизмат қилаётган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходималари қаторида божхона бошқармасидан ҳам бир гуруҳ офицерлар муносиб қатнашиб, ўзаро беллашишди.
Кўтаринки ва ўзаро дўстлик руҳида ўтган ҳамда қизғин беллашувларга бой бўлган мазкур тадбир якунида ғолиб ва совриндорлар аниқланиб, муносиб тақдирланди.
5.03.2021