Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Соғлом аёл — соғлом жамият
1948
Хотин-қизлар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун зарур шарт-шароит яратиш соғлом жамият сари ташланган дастлабки қадам дейиш мумкин.

Шу маънода Жиззах вилояти божхона бошқармасида фидокорона меҳнат қилиб келаётган аёллар ўртасида спорт мусобақаси ташкил этилди.

"8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” байрами арафасида ташкил этилган ушбу мусобақада ходимлар спортнинг стол тенниси тури ҳамда баскетбол тўпини саватга тушириш бўйича ўзаро беллашишди.

Мусобақа якунида ғолиблар бошқарма раҳбарияти томонидан эсдалик совғалар билан тақдирланишди.  

5.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг