Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Кўзойнак ғилофи ичига яширилган оғу фош бўлди
1203
Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Куни кеча, “Тошкент халқаро аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан, хизмат ити ёрдамида «Истамбул-Тошкент» йўналишида хуқуқбузарлик ҳолати аниқланди.

“Тошкент” халқаро аэропортининг умумий учиб келиш залидаги «яшил» йўлак орқали ҳаракатланган фуқаро Н.М.нинг қўл юки белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилилди.

Натижада, сумкадаги кўзойнак ғилофи ичида полиэтиленга ўралган, божхона назоратига тақдим этилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида айтилмаган умумий оғирлиги тахминан салкам 4 граммни ташкил этувчи ўзига хос специфик ҳидга эга, жигар рангли дастлабки хулосаларга кўра гашиш гиёхвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Ўтказилган экспертиза ҳам аниқланган гиёҳвандлик воситаси гашиш гиёҳвандлик воситаси эканлигини тасдиқлади

Хозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

5.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг