Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Дамас”даги найранг иш бермади
955
Сифати кафолатланмаган тиббиёт буюмларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
“Дамас”даги найранг иш бермади

Хусусан, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказишди.

Тезкор тадбир давомида, фуқаро С.О. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганида ушбу автомашинада йўловчи сифатида кетаётган фуқаро А.К.га тегишли бўлган, хорижда ишлаб чиқарилган ва сифати кафолатланмаган умумий қиймати 116,5 миллион сўмлик тиббиёт  буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

5.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг