Хусусан, «Тошкент халқаро аэропорти» чегара божхона пости ходимлари томонидан хориждан учиб келган икки нафар хорижий фуқароларнинг юклари божхона кўригидан ўтказилганида, уларнинг ичида божхона назоратига тақдим этилмаган, умумий қиймати 419 млн. сўмга тенг бўлган 306 дона жарроҳлик амалиётида қўлланиладиган степлерлар борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
4.03.2021