Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Исузу”даги 284 млн. сўмлик товарлар ўз манзилига етиб бормади
1232
Божхона органлари томонидан товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши кураш борасида тизимли равишда чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
“Исузу”даги 284 млн. сўмлик товарлар ўз манзилига етиб бормади

Хусусан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда пойтахтимизнинг Сирғали туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида “Исузу” русумли юк автотранспорт воситаси тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилганида, транспорт воситасининг юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган, Ўзбекистон Республикасига қонуний олиб кирилганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 284 млн. сўмни ташкил қилувчи жами 10 турдаги электрон ҳисоблагичлар, тарозилар, гигиеник воситалар ва бошқа хўжалик товарлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.

 

 

 

4.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг