Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Байрам арафасида ташкил этилган спорт мусобақаларида божхоначилар муносиб иштирок этишди
1598
Бугунги кунда мамлакатимизда аёлларни нафақат оилада балки, жамиятда ҳам фаоллигини ошириш, уларнинг турли соҳаларда ўз қобилият ва имкониятиларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароитлар яратиш, шунингдек уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилмоқда.
Байрам арафасида ташкил этилган спорт мусобақаларида божхоначилар муносиб иштирок этишди

Хусусан, “8-Март – Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан Андижон вилоят божхона бошқармасида ҳам эркаклардан қолишмай мардонавор хизмат олиб бораётган божхоначи аёллар ўртасида спортнинг “Стол теннис”, “Баскетбол тўпини улоқтириш”, “Шахмат” каби турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.

Аёлларга берилаётган эътибордан мамнун эканликлари уларнинг юзидаги табассумида ҳам ўз ифодасини топмоқда.

Мусобақа сўнгида ғолиб ва совриндорлар эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

4.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг