Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Ёрқин келажагимиз учун коррупцияга қаршимиз” мавзусида тадбир бўлиб ўтди
2213
Ўзбекистон Республикасининг божхона тизими мустақил давлатимиз иқтисодиётининг асосий таянчларидан бири ҳисобланади.
“Ёрқин келажагимиз учун коррупцияга қаршимиз” мавзусида тадбир бўлиб ўтди

Божхона органлари зиммасига юклатилган вазифаларни тўлақонли бажариш ҳамда муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган мурожаатномасида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш учун мазкур тизимни профессионал кадрлар билан жамлаш ҳамда тамагирлик ва мансаб ваколатидан четга чиқиш каби коррупцион иллатларга муросасиз муносабатда бўлиш талаб этилади.

Олдимизга қўйилган ана шундай юксак мақсад ва маъсулиятли вазифани барча тенг англаши учун Навоий вилояти божхона бошқармасида хизмат қилаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари билан “Ёрқин келажагимиз учун коррупцияга қаршимиз” мавзусида учрашув ташкил этилди.

Ушбу учрашувда вилоят божхона бошқармаси рахбарияти ва мутасадди бўлим бошлиқлари, ходимлар ва уларнинг яқин қариндошлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Учрашувни бошқарма бошлиғи Д.Юсупов очиб бериб, божхона органларида амалга оширилаётган ислоҳотлар, сўнгги йилларда юртбошимиз томонидан тизимга берилаётган катта эътибор ҳамда давлат божхона қўмитаси раҳбарияти томонидан ходимларга ижтимоий ҳимоя тизимида яратилаётган имконият ва қулайликларга тўхталиб ўтди.

“Сўнги йилларда божхона ходимларига бир қатор имтиёзлар берилмоқда. Жумладан, биргина Навоий вилоятида ўтган 2020 йил давомида ходимларимиз имтиёзли шартлар асосида автотранспорт олган бўлса 6 нафар ёш ходимларга Ёшлар иттифоқининг имтиёзли уйларидан олишга эришдик” дейди бошқарма бошлиғи Д.Юсупов.

Шунингдек, тадбирда гуруч курмаксиз бўлмаслиги алоҳида таъкидланиб, божхона ходимларини тамагирлик каби салбий иллатларга оғиб кетишидан сақлаш нафақат божхона органларидаги тегишли тузилмаларининг балки ҳар бир божхона ходими оила аъзоларининг ҳам вазифаси эканлиги айтиб ўтилди.

Тадбир давомида Ўзбекистон божхона хизмати Фахрийлар уюшмасининг Навоий вилояти бўлинмаси фахрийлари сўз олиб аввалги ва ҳозирги божхона хизмати тўғрисида сўз юритди ҳамда божхона ходимларига бугунги кун божхона тизимида яратилаётган имкониятларнинг қадрига етишларини яна бир бор эслатиб ўтди.

Учрашувда намойиш этилган “Коррупция – тараққиёт кушандаси” сарлавҳали ижтимоий видеоролик қатнашчиларда катта таассурот қолдирди ва уларни янада сергакликка чорлади десак муболаға бўлмайди. Ташриф буюрган ходимларнинг оила аъзолари билан ходимларнинг хавфсизлиги ва соҳадаги самарали фаолиятини таъминлаш мақсадида доимий хамкорлик қилишга келишиб олинди.

 

4.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг