Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари маҳаллаларда сумалак тайёрлашди
1414
Сумалак наврўзнинг шоҳ таоми ҳисобланиб, хушхўр ва тансиқ таом ҳисобланади.

Айрим маълумотига кўра сумалакнинг тарихи 3000 йилдан ошиқ бўлиб, баҳор пайтида, Наврўзнинг бошланишида тайёрланиб келинади.

Баҳорнинг илк кунларида, “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари ҳам пойтахтимизнинг “Абдулла Қодирий” ва “Шофайзибоғ” маҳаллаларида маҳалла фаоллари билан биргаликда сумалак тайёрлашга киришишди.

Совуқ қишдан сўнг баҳорнинг илк кунларида ушбу таомни юртдошларимиз билан улашишга бел боғлаган божхона ходимларига бошлаган хайрли ишларида омад, куч-қувват тилаб қоламиз.

4.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг