Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Наманганда “Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан спорт мусобақалари бўлиб ўтди
1455
Ҳаётимиз кўрки бўлган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оила мустаҳкамлигини таъминлаш давлат сиёсати даражасида эканлиги билан ҳар қанча фахрлансак арзийди.
Наманганда “Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан  спорт мусобақалари бўлиб ўтди

Наманган вилояти божхона бошқармасида 8 март – “Халқаро хотин-қизлар куни” арафасида аёллар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларнинг ишдан бўш вақтларини унумли ўтказиш мақсадида спорт мусобақалари ташкил этилди.

Мусобақаларда божхона тизимида хизмат қилаётган аёллар иштирок этиб, хотин-қизлар спортнинг шашка, стол тенниси, баскетбол тўпини саватга ташлаш, арғимчоқда сакраш ҳамда пневматик қуролдан ўқ узиш турлари бўйича ўзаро куч синашишди. Қизғин руҳда кечган беллашувларда ғолиблар сараланди ҳамда фахрли биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларни қўлга киритган иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Бу каби спорт тадбирларини ўтказиш орқали, энг аввало, аёллар саломатлигига эътибор қаратиш, уларнинг жамият ҳаётидаги роли ва фаоллигини ошириш, шунингдек соғлом турмуш тарзини олиб боришга қаратилгандир.

 

 

4.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг