Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Қашқадарёда коррупцияга қарши курашиш тадбирлари давом этмоқда
1615
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси раҳбарияти ҳамда бошқарманинг Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими томонидан Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга ва халқимизга йўллаган Мурожаатномасида белгилаб берилган топшириқ ва вазифалардан келиб чиқиб, шунингдек, бошқарма ходимлари ўртасида коррупция ва жиноятчилик ҳолатларини содир этилишини олдини олиш мақсадида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, ходимлар билан ўтказиладиган ҳар кунги йўриқномаларда ходимларга ҳалол ва пок бўлишлари, коррупцияга йўл қўймасликлари, божхона органлари ходимларининг одоб-аҳлоқ қоидаларига қатъий риоя қилишлари, фуқаролар ва ташқи иқтисодий фаолият қатнашчиларига хушмуомалада бўлишлари юзасидан доимий равишда тушунтиришлар берилмоқда.

Мазкур йўналишда 2021 йилнинг февраль ойида бошқарма ва божхона постларида хизмат олиб бораётган ёш ходимларнинг ота-оналари ва яқинлари билан учрашилди.

Учрашувларда ходимларни ватанга ва оиласига содиқ фарзанд бўлиб тарбиялашда ҳамда хизмат ва хизматдан ташқари вақтларда коррупцион ҳолатларга аралашмаслик бўйича ҳамкорликни янада жонлантириш юзасидан фикрлар алмашилди, зарур тавсиялар берилди.   

Шунингдек, Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси томонидан коррупцияга қарши курашиш мақсадида кенг жамоатчилик билан ҳамкорлик учун Давлат божхона қўмитасининг қисқа “11-08” ҳамда бошқармада ташкил қилинган (75) 221-04-80 ишонч телефон рақами доимий фаолият кўрсатаётганлиги эслатиб ўтилди.

 

 

4.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг