Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Марихуана” савдосига чек қўйилди!
2176
Гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилиш инсон саломатлигига жиддий таъсир кўрсатади, унинг ҳаётини издан чиқариши ва турли жиноятлар сари етаклаши мумкин.
“Марихуана” савдосига чек қўйилди!

Шу боис мамлакатимизда ҳам мазкур моддани тарқатиш, сотиш, кўпайтириш, истеъмол қилиш тақиқланган ва шунга ўхшаш фаолият билан шуғулланганлар қонун олдида жавоб бериб келмоқдалар. Қонунбузарларнинг жазоланаётганини кўриб, билиб турган қолган гиёҳфурушлар янги янги найрангларни ўйлаб топиш ҳаракатида. Уларнинг борар йўли битта – жазо тайин.

Хусусан, куни кеча Қашқадарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда гиёҳванд моддасининг навбатдаги савдосига чек қўйилди.

Олиб борилган тезкор тадбир давомида, Қарши шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Р. М. мўмай даромад олиш мақсадида тадбирга шартли харидор сифатида жалб қилинган икки нафар фуқарога 3 дона “Спички” ёзувли гугурт қутиларига жойланган ҳар бири 7,9 граммдан бўлган гиёҳванд моддаларини 240 минг сўмга сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Шундан сўнг тадбир давом эттирилиб, фуқаро Р.М.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида ва хизмат ити ёрдамида кўздан кечирилганда, ҳовлидаги тандирхона ва сомонхонага хуфёна жойлаштирилган  60,2 грамм гиёҳванд моддалари ноқонуний равишда сақлаб келинганлиги фош этилди.

Эксперт хулосасига кўра, тадбир давомида олинган ашёвий далил таркибида тетрагидроканнабинол моддаси бўлган жами соф оғирлиги 68,1 грамм “Марихуана”  гиёхвандлик моддаси эканлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Давлат божхона қўмитаси

Ахборот хизмати

28.09.2018

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг