Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси касаба уюшмаси қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди
1105
Сирдарё вилояти божхона бошқармаси ва бошқарманинг Касаба уюшмаси қўмитаси ўртасида 2018–2020 йилларга тузилган “Жамоа шартномаси” Иш берувчиси билан ишчи-ходимлар ўртасидаги меҳнатга оид, ижтимоий-иқтисодий ва касбга оид муносабатларнинг 2020 йил давомида бажарилганлиги юзасидан Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.
 Сирдарё вилояти божхона бошқармаси касаба уюшмаси қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди

Мазкур ҳисобот йиғилишида, Сирдарё вилояти божхона бошқармаси билан Касаба уюшмаси қўмитаси раисининг ҳисоботлари тингланди.

Жамоа шартномаси – 15 та бўлим, 181 та бандлардан иборат бўлиб, иш берувчи билан касаба уюшмаси қўмитаси биргаликда 2020 йил давомида шартноманинг барча бандлари тўлиқ ижро этилишига алоҳида эътибор қаратган ҳолда ҳамкорликда фаолият олиб борилди.

Шунингдек, жамоа шартномасининг “Ижтимоий шериклик, касаба уюшма фаолиятининг кафолатларига риоя этилиши бўлими”да, бошқарма касаба уюшмаси қўмитасининг мажбуриятлари этиб белгиланган 12 та банднинг ижроси юзасидан бошқарма иш берувчиси билан ҳамкорликда қатор ишлар амалга оширилганлиги ҳисобот берувчилар томонидан таъкидланди.

Йиғилишда, Жамоа шартномаси шартларининг бажарилиши юзасидан  икки томонлама ахборотлари тингланиб йиғилиш қатнашчилари томонидан 2020 йил давомида жамоа шартномаси юзасидан бажарилиши якуни қониқарли деб топилди.

Шунингдек, тадбирда 2021–2023 йилларга мўлжалланган жамоа шартномаси лойиҳасини қабул қилиш масаласи муҳокамадан ўтказилиб, йиғилиш иштирокчилари томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши белгиланиб олиниб, йиғилиш кун тартибидаги масалалар юзасидан қарор қабул қилинди.

Мазкур йиғилишда, Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Гулистон шаҳар Кенгаши раиси Б.Усманов иштирок этди.

4.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг