Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначи аёллар спортда куч синашишди
1825
Халқимизда “соғлом она-соғлом бола” деган нақл бежизга айтилмаган. Она ватанимизда аёллар саломатлигига доимий эътибор бериб келинган.
Божхоначи аёллар спортда куч синашишди

Юртимизда аёллар ва қизларни фаоллигини ошириш, шу билан бирга хотин-қизларни ҳар томонлама соғлом бўлишларини таъминлаш мақсадида “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” арафасида спорт мусобақалари ўтказилиб келинади.

Жумладан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармасида ҳам “Спорт – соғломлик манбаи” шиори остида божхона постларида ва бошқарма аппаратида хизмат олиб бораётган хотин-қизлар ўртасида спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

Ташкил этилган спорт тадбирлари “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни”га бағишланди. Унда 20 нафарга яқин божхоначи ва эркин ёлланган хотин-қизлар қатнашишди. Нозик хилқат вакилалари спортнинг баскетбол, шашка ва стол тенниси турлари бўйича ғолиблик учун баҳслашдилар. Мусобақада фахрли ўринни эгаллаганлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланиб, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларида хизмат фаолиятини олиб бораётган хотин-қизлар ўртасида ўтказиладиган спорт мусобақаларига йўлланмани қўлга киритдилар.

 

4.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг