Уйғонгувчи боғларни кездим,
Топай, дедим қирдан изингни.
Ёноғингдан ранг олган дедим
Лолазорга бурдим юзимни,
Учратмадим аммо ўзингни,
Сен баҳорни соғинмадингми?
Абдулла Орипов
Баҳор... Нақадар ёқимли, қалбларга илиқлик, кўнгилларга орзу-умидбағишловчи сўз бу. Фасллар номлари орасида энг нафис, энг гўзал, талаффуз этилишида ҳам ўзгача маъно бордай гўё. Назаримизда инсон она табиат билан яқинлигини айнан шу дамда яққол ҳис этади.
Баҳорнинг илк кунларидаёқ, сумалакнинг хушбўй ҳиди эса теварак атрофни забд этади. Одамлар самимият билан бир бирларини табриклашади. Бундай тароват фақат Ўзбекистонимизга хос.
Божхоначилар томонидан ҳам эзгу ишларнинг давоми сифатида Тошкент шаҳрининг Учтепа туманидаги 10 га яқин маҳаллаларда “Сумалак” сайллари ташкил этилди.
Кўтаринки руҳда ташкил этилган сайллар давомида маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари қатнашиб, миллий одатларимизни аҳоли орасида тарғиб этдилар.
4.03.2021