Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Жиззахда божхоначилар маҳаллалар ободлигига муносиб ҳисса қўшишмоқда
2193
Халқимизда “Озода уйга фаришта қўнади” деган ҳикматли гап бор.
Жиззахда божхоначилар маҳаллалар ободлигига муносиб ҳисса қўшишмоқда

Шундай экан, у хоҳ маҳалла-кўй, хоҳ хонадон ёки шаҳару қишлоқ бўлишидан қатъий назар, ҳар доим тозалик, саранжом-саришталикка ва ободончиликка жиддий эътибор берилса, ўша ерда файзу барака бўлади.

Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари ҳам вилоятимизнинг шаҳар ҳамда туманларидаги маҳаллалар ободлигига муносиб ҳисса қўшиш мақсадида эзгу ва савобли ишга қўл уришди. Яъни, бошқарма раҳбарияти ва ходимлари Жиззах шаҳридаги “Нурлиобод” МФЙга ташриф буюришиб, у ердаги бўш турган ва қаровсиз жойларни обод қилиш учун 150 та арча кўчатларини тақдим этишди. Бундан эса маҳалла аҳолиси ва оқсоқоллар жуда хурсанд бўлишди.

Маҳалла раисининг сўзларига кўра, айни пайтда маҳаллада 337 та хонадон мавжуд. Дарахтлар қайси ҳудудларда экилса ўша атроқдаги хонадон вакилларини кўчат учун масъул қилиб бириктириб қўйиш белгиланган.

Бир сўз билан айтганда, ушбу амалий ишлар – бир марталик тадбир эмас. Аксинча, юқорида айтганимиздек, божхона ходимлари томонидан ҳар мавсумда анъанавий тарзда ўтказилиши режалаштирилган эзгу ва савобли иш. Зеро, маҳаллаларимиз обод бўлса, юртимиз ҳам обод бўлади.

 

 

 

 

 

2.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг