Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Хоразмда фидойи божхона ходимларининг ота-оналарига ташаккур билдирилди
2146
Жамиятда юз бераётган туб ислоҳотлар шароитида коррупциянинг олдини олишнинг ҳуқуқий-ижтимоий ва сиёсий моҳиятини тушунтиришга қаратилган тарғибот ишлари божхона органлари томонидан узлуксиз амалга оширилмоқда.
Хоразмда фидойи божхона ходимларининг ота-оналарига ташаккур билдирилди

Бу борада, ушбу иллатга қарши қайси соҳа бўлишидан қатъий назар, ҳар бир ходимнинг яқинлари билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳим ҳисобланади.

Шу мақсадда Хоразм вилояти божхона бошқармасида “Коррупцияга қарши курашишда оиланинг ўрни” мавзусида навбатдаги профилактик тадбир ўтказилди. Тадбирда соҳа ходимларининг ота-оналари ва яқинлари иштирок этишди.

Таъкидланганидек, давлат божхона хизмати органларига юклатилган вазифаларни сўзсиз ва самарали ижро этилишини таъминлашда ходимлар учун замонавий шарт-шароитларни муҳайё қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ва давлатимиз томонидан ғамхўрлик кўрсатилмоқда.

Коррупция жинояти ҳамда бошқа салбий ҳолатлар содир этилишининг олдини олишда оиланинг ўрни жуда муҳим ҳисобланади.

Учрашувда ходимларнинг оилавий ҳаётида ва хизмат фаолияти мобайнида дуч келаётган муаммо ва тушунмовчиликларни биргаликда ўрганиб чиқиб, тегишли тартибда ҳал қилиш учун ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича таклифлар киритилди.

- Бу каби тадбирларни ўтказишдан мақсад – Ватанига садоқатли ҳамда фидойи, давлат ва жамият манфаатларига содиқ, божхона органлари обрўси, унинг равнақи учун жонкуяр бўлган ходимларни тарбиялашдан иборат – дейди Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими бошлиғи А.Рўзметов.

Тадбир сўнгида ҳарбий ва божхона қасамёдига содиқ, божхона органлари зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш, ўз касбига садоқат билан хизмат қилиб келаётган 5 нафар ходимларнинг ота-онасига фидойи божхоначиларни камол топтириш ҳамда тарбиялашда, шунингдек, уларнинг белгиланган тартиб интизомга қатъий риоя қилишларига қўшаётган салмоқли ҳиссалари учун ташаккур эълон қилинди.  

2.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг