Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Мурожаатнома тарғиботи энг олис чегара божхона постларида ҳам давом этмоқда
1676
Давлат божхона хизмати органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йилнинг 28 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасини кенг тарғиб қилиш, ушбу муҳим ҳужжатнинг мазмун-моҳиятини чуқур тушуниб етишга қаратилган тарғибот тадбирлари энг чекка чегара-божхона постларида ҳам ташкил қилинмоқда.
Мурожаатнома тарғиботи энг олис чегара божхона постларида ҳам давом этмоқда

Андижон вилояти божхона бошқармасининг “Маданият” чегара божхона постида божхона ходимлари учун ташкил қилинган навбатдаги ўқув семинарида ҳам Мурожаатномадан келиб чиқиб, божхона органлари зиммасига юкланаётган вазифалар кенг таҳлил қилинди.

Жумладан, “Божхона ҳудудида қайта ишлаш" режимида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришнинг аҳамиятини ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига яқиндан етказиш, мазкур режимнинг афзалликлари ва қулайликларини тушунтириш юзасидан тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизнинг “Иқтисодий эркинлик” рейтингида 26 поғона кўтарилганида божхона соҳасини рақамлаштириш бўйича олиб борилган ислоҳотларнинг ҳам ҳиссаси бор.

Энг муҳим янгиликлардан яна бири, асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кескин ошиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида импорт соҳасидаги бож тўловлари бўйича берилган имтиёзлар яна бир йилга узайтирилгани нафақат ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг, балки халқимизнинг манфаатларига ҳам хизмат қилмоқда.

Тадбирда божхона органларида коррупцияга қарши курашиш масалалари ҳам муҳокамалар марказида бўлди.

Мазкур иллатга қарши курашишда самарали воситаларидан бири – кадрларни танлаш ва ишга қабул қилишнинг очиқ тизимини йўлга қўйишдан иборатдир. Ушбу тизим асосида кадрларни танлашда эски усуллардан воз кечиб, уларнинг интеллектуал салоҳиятини, маънавий фазилатларини баҳолайдиган очиқ ва ошкора танлов тизими жорий этилиши алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Семинар давомида божхона ходимлари ўзларини қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоблар олишди.

А.Ўринбоев
Андижон вилояти божхона бошқармаси
Ахборот хизмати

Элёр Хўжамов
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси
20 бошқарма прокурори

2.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг