Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначилар хизмат уйида коррупцияга қарши кураш мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди
1998
Тошкент вилояти божхона бошқармасининг Коррупцияга қарши кураш ва ўз хавфсизлиги бўлими томонидан Бекобод шаҳрида божхона ходимларининг хизмат уйида ёш ходимлар, уларнинг ота-оналари ва оила аъзолари иштирокида навбатдаги профилактик учрашув бўлиб ўтди.
Божхоначилар хизмат уйида коррупцияга қарши кураш мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди

Унда асосий эътибор божхона ходимларининг зиммасидаги вазифаларни сидқидилдан адо этишлари, одоб-аҳлоқ қоидаларига риоя қилишлари, шунингдек коррупция ва бошқа қонунбузарликларга қўл урмасликлари каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

 Таъкидланганидек, ҳозирда Тошкент вилояти божхона бошқармасида ходимларга қулай меҳнат шароитларини яратиш, уларни ижтимоий ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шунингдек, давлатимиз томонидан барча соҳалар қаторида божхона органларига берилаётган эътибор ва ишонч натижасида вилоятда ходимларнинг замонавий ва барча талабларга жавоб берадиган божхона постларида хизмат қилишлари, касб маҳоратларини оширишлари учун барча имкониятлар ишга солинган.

Бунга жавобан эса ҳар бир божхона ходими ҳалол ва пок бўлиши, Ватанига сидқидилдан хизмат қилиши лозимлиги таъкидлаб ўтилди.    

Тадбир давомида, ёш ходимларни маънавий-ахлоқий тарбияси, ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларда ватанпарварлик фазилатларини шакллантириш жараёнида ота-оналарнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича фикр алмашилди.

Шу билан бирга, ота-оналар томонидан фарзандларининг коррупция каби иллатларга аралашиб қолмасликлари юзасидан бошқарманинг тегишли бўлимлари билан доимо ҳамкорликда иш олиб боришлари, уларнинг оилавий ва хизмат фаолияти мобайнида дуч келаётган муаммо ва тушунмовчиликларни биргаликда ўрганиб чиқиб, тегишли тартибда ҳал қилиш учун ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича таклифлар киритилди.

Тадбир якунида, шахсий таркиб ўртасида ўрнак бўлаётган ёш ходимларнинг ота-оналарига ҳамда яқин қариндошларига миннатдорчилик билдирилди, иштирокчилар томонидан фикр-мулоҳазалар тингланди ҳамда улар томонидан йўлланган саволларга тўлиқ жавоблар қайтарилди.

2.03.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг