Тадбир давомида, Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида истиқомат қилувчи фуқаро К.Н нинг ҳонадони кўздан кечирилганда, ўз хонадонидан “Яма” сифатида фойдаланиб, ҳеч қандай ҳужжатларсиз кўп турдаги парфюмерия ва косметика товарларини ноқонуний равишда сақлаб келаётганлиги аниқланди.
Шунингдек, хонадонда чет давлатларда ишлаб чиқарилган, “Oriflame” белгиси остида жами 50 турдаги 668 дона парфюмерия ва косметика товарлари борлиги ҳам маълум бўлди. Ушбу товарларнинг умумий баҳоси 30 млн. сўмни ташкил этди.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан текширув ишлари давом эттирилмоқда.
Давлат божхона қўмитаси
Ахборот хизмати
28.09.2018