Хусусан, Хоразм вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Урганч туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида фуқаро Э.У. ўзига тегишли бўлган “Tacuma” русумли, автотранспорт воситасида, шартли харидорга турли ҳажмдаги идишларга қадоқланган, 139,85 литр қалбаки акциз маркалари билан маркаланган алкоголли ичимликларни ноқонуний тарзда сотаётган вақтида қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
26.02.2021