Куни кеча, Тошкент шаҳар божхона бошқармасида шахсий таркиб иштирокида мазкур Фармон мазмун-моҳиятини ўрганиш юзасидан онлайн ўқув машғулоти ўтказилди.
Мазкур ўқув машғулотида “Маънавият тарғиботчиси” ўқув маркази мутахассиси, сиёсатшунослик фанлари доктори Тўлқин Алимардонов иштирок этди.
Т.Алимардонов Давлат дастурининг мазмун-моҳияти, ундан кўзланган мақсад ва вазифалар юзасидан маъруза қилди.
Хусусан, мазкур Фармоннинг 17-бандида божхона хизмати органларига ҳам 2021 йил 1 июлдан бошлаб тоифадан ташқари мақомдаги “Масофавий электрон декларациялаш божхона постлари”ни синов тариқасида босқичма-босқич ташкил этиш ва божхона расмийлаштируви жараёнларини масофавий бошқариш, бу орқали инсон аралашувини кескин қисқартиш, чегараларда ветеринария ва фитосанитария органлари томонидан юк ташувчиларни рўйхатга олиш, ҳужжатларни текшириш, уларга кўрсатилган хизматлар учун тўловлар ундириш жараёнини рақамлаштириш орқали умумий онлайн назорат амалиёти жорий этиш каби божхона назоратини олиб боришнинг янги тартибини амалиётга жорий қилиш бўйича вазифалар юклатилган.
Дилдора Аширқулова,
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси инспектори
26.02.2021