Айни ушбу масала юзасидан Тошкент шаҳар божхона бошқармасида "Тезкор қидирув фаолияти тўғрисида"ги Қонун мазмун-моҳияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиётида вужудга келаётган хато ва камчиликлар, қонунбузилиш ҳолатларини олдини олиш" мавзусида ўқув-амалий семинар ташкил этилди.
Ўқув семинарида Тошкент шаҳар божхона бошқармаси бошлиғи Т.Саидов, Тошкент шаҳар прокурорининг катта ёрдамчиси И.Нурматов, Тошкент транспорт прокурорининг катта ёрдамчиси Х.Сайдазова, Тошкент шаҳар ИИББ Тергов департаменти катта терговчиси Ш.Қаххоров ва пост бошлиқлари, суриштирувчилар ҳамда тезкор ходимлар иштирок этишди.
Семинар давомида ҳуқуқни қўллаш амалиётида вужудга келаётган муаммоли ҳолатларни олдини олиш борасида фикр ва мулоҳазалар алмашилди.
Мазкур ташкил этилган ўқув амалий семинари божхона ходимларининг билим савияси ва профессионал касб маҳоратини янада оширишга, ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан процессуал ҳужжатларнинг тўғри ва сифатли расмийлаштирилишига, ушбу жараёнда шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилишининг олдини олиш ҳамда далиллар мақбуллигига риоя қилинишига хизмат қилади.
Музаффар ТОДЖИМАМАТОВ,
Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи
26.02.2021