Айни шу эзгу ғояни рўёбга чиқаришда давлат органларининг халқимиз олдидаги масъулияти ҳам тобора кучайиб бормоқда. Хусусан, давлат божхона хизмати органлари томонидан ҳам фуқаролар билан очиқ мулоқотларни йўлга қўйиш тобора мунтазамлик касб этмоқда.
Биргина Андижон вилояти божхона бошқармаси мисолида оладиган бўлсак, 2021 йилнинг январь ойида ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ва кенг жамоатчилик вакиллари билан 10 маротаба турли учрашувлар ташкил этилди, жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 30 га яқин мурожаатлар ўз вақтида кўриб чиқилди.
Шунингдек, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг бевосита ҳузурига борган ҳолда сайёр учрашувлар ўтказишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ана шундай учрашувлардан бири Андижон шаҳридаги “Меҳримиз сизга” аёллар ва уларни оилаларини ижтимоий, ҳуқуқий қўллаб қуватлаш марказида ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4231 сон қарорининг мазмун-моҳияти иштирокчиларга яқиндан етказилди.
"Ҳар бир оила - тадбиркор" дастури доирасида “Темир дафтар”га киритилган 2 нафар фуқаронинг имтиёзли кредит олиш юзасидан йўллаган мурожаати шу ернинг ўзида ижобий ҳал қилиниб, банк томонидан кредит олинишида амалий кўмак кўрсатилди.
Андижон вилояти божхона бошқармасида мурожаатларни ўз вақтида ва тезкорлик билан кўриб чиқишга қаратилган бу каби чора-тадбирлар мунтазам давом эттирилмоқда.
З.Хусанов,
Андижон вилояти божхона бошқармаси
бўлим бошлиғи
25.02.2021