Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши кураш оиладан бошланади
1861
Мамлакатимизда жадал равишда олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигига путур етказиши мумкин бўлган омиллардан бири бу – шубҳасиз, коррупциядир. Мазкур иллатга қарши курашишда эса ўзбек халқи томонидан юксак қадрланадиган оиланинг ўрни беқиёс.
Коррупцияга қарши кураш оиладан бошланади

Шу боисдан Фарғона вилояти божхона бошқармасида коррупциянинг олдини олишга қаратилган навбатдаги профилактик учрашув ҳам айнан “Коррупцияга қарши кураш – оиладан бошланади” мавзусида ташкил қилинди.

Тадбирда божхона ходимларининг ота-оналари, турмуш ўртоқлари ва бошқа оила аъзолари иштирок этди.

Давра суҳбатида сўзга чиқишар экан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси раҳбарияти, Коррупцияга қарши кураш ва ўз хавфсизлик гуруҳи ходимлари коррупциянинг жамият тараққиётига нечоғлик тўсиқ эканлигини ҳаётий мисолларда тушунтириб беришди.

Инсонни таназзулга элтувчи бу иллатга қарши божхона тизимида ҳам муросасиз кураш олиб борилмоқда. Айни мавзуда ишланган махсус видеофильм ҳам тадбир давомида йиғилганларга намойиш қилинди.

Ота-оналар билан очиқ ва самимий кечган мулоқотда ходимларни ушбу иллат домидан асраб қолишда ўзаро ҳамкорлик муҳим эканлиги қайд этилди.

Дарҳақиқат, коррупцияга қарши кураш нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ёки уларнинг оила аъзоларининг, балки барчамизнинг умумий вазифамиздир. Зеро, фақат биргаликдагина бу иллатни таг-томири билан йўқотиш мумкин.

Шу ўринда эслатиб ўтамиз, агар сизда божхона соҳасига доир коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотлар бўлса, Давлат божхона қўмитасининг узлуксиз фаолият кўрсатувчи қисқа 11-08 рақамли “Ишон телефони”га ёки Фарғона вилояти божхона бошқармасининг (073) 249-07-08 рақамларига қўнғироқ қилиб, бу ҳақида хабар беришингиз мумкин.

Коррупция ҳолатлари ҳақида хабар берган фуқароларнинг шахси ҳақидаги маълумотлар сир сақланишини эслатиб ўтамиз.

25.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг