Шундай экан, келажак эгаларининг баркамол бўлиб вояга етиши, ўқиб илм олиши, энг муҳими уларда она ватанга муҳаббат, мардлик, ватанпарварлик туйғуларини ҳозирданоқ шакллантириш жуда муҳим.
Худди шу мақсадда, Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари ташаббуси билан Янгиобод туманининг 9 ва 11 мактабларида “Ватанпарвар ёшлар – келажак бунёдкори” мавзусида учрашув ташкил этилди.
Унда божхона ходимлари сўзга чиқиб, фидойи, ватанпарвар, баркамол ёшлар келажакнинг ишончли вакиллари эканлиги, шу боис ҳар бир ўғил қиз тинмай ўқиб изланиши, яратиб берилган қулай шарт-шароитлардан унумли фойдаланиши лозимлиги алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, учрашув давомида, Божхона институтига кириш истагида бўлган ёшларга ўқув юртида яратилган қулай шарт-шароитлар, у ердаги сифатли таълим тизими, мутахассислик фанлари, мавжуд йўналиш турлари ҳамда бу йилги қабул жараёнлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Қолаверса, битирувчи ёшлар соҳа мутахассилари томонидан божхона соҳаси ва унинг мақсад, вазифалари ҳақида ҳам етарли тушунчаларга эга бўлишди. Шунингдек, тадбир давомида Божхона институти ҳаётига оид тайёрланган видеоролик йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.
Учрашув якунида мактаб ўқувчиларига божхона ходимлари томонидан турли бадиий китоблар ҳамда спорт анжомлари совға қилинди.
24.02.2021