Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Андижонда экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлар давом этмоқда
1955
“Божхоначи – тадбиркор таянчи!” Андижонда давлат божхона хизмати органлари томонидан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларини қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар айни шу шиор остида амалга оширилмоқда.
Андижонда экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлашга қаратилган тадбирлар давом этмоқда

Айниқса, дунёда ҳамон пандемия сабабли юзага келган мураккаб вазият  жаҳон иқтисодиётига ўзининг салбий таъсирини ўтказмоқда. Бундай шароитда  республикамизнинг иқтисодий барқарорлигини сақлаб қолиш энг аввало  тадбиркорлик субъектларига амалий кўмак кўрсатишни тақозо этади.

Шу боисдан ҳам Андижон вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан бевосита ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларининг корхоналарига борган ҳолда, уларнинг иш жараёнлари билан яқиндан танишиш, муаммоларини ўрганиш ва жойида бартараф қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Божхона ходимларининг Хўжаобод туманида тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи “Nil Granit” корхонаси фаолияти билан танишув жараёнида ҳам айни шу жиҳатларга эътибор қаратилди.

Таъкидлаш жоизки, 2019-2020 йиллар давомида корхонага  Германия, Италия ва АҚШдан қиймати 7 млн. долларлик энг сўнгги замонавий ва илғор технологиялар келтирилди. Бу жараёнда тадбиркорга божхона тўловларидан кенг имтиёзлар берилди.

Табиийки, бу қўллаб-қувватлаш корхонанинг экспорт салоҳиятида ўз самарасини кўрсатди. 2020 йилда корхонада ишлаб чиқарилган 15 млн. долларлик маҳсулотлар Европа ва МДҲ мамлакатларига экспорт қилинди.

Корхонадаги учрашув давомида божхона ходимлари божхона қонунчилигидаги сўнгги ўзгаришлар ва янгиликларни тадбиркорларга яқиндан етказишди, божхона тартиботларидаги қулайликлар ва соддалаштиришлардан унумли фойдаланишга чақиришди.

Корхона эгалари ҳам маҳсулотлар экспортини янада кенгайтиришга доир таклиф ва мулоҳазаларини билдиришди.  

24.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг