Хусусан, Муҳтарам Президентимизнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган мурожаатномасида, “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш зарурлиги белгилаб берилганлиги ҳамда Президентимизнинг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлан-тиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли соғлигини мустаҳкамлаш” йилида амалга оширишга оид Давлат дастур”ларида белгилаб берилган топшириқларнинг ижроси юзасидан Бухоро вилояти божхона бошқармасида ТИФ қатнашчилари, божхона расмийлаштируви мутахассислари, вилоят марказий банк, солиқ ходимлари, сертификат берувчи ташкилотлар ва божхона омбори мудирлари иштирокида навбатдаги семинар бўлиб ўтди.
Тадбирни вилоят божхана бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосори С.Авезов очиб, мурожаатнома ҳамда давлат дастурида божхона органларига юклатилган вазифалар айтиб ўтилди. Шунингдек, тегишли соҳавий бўлимлар томонидан божхона органларида жорий этилган янги тартибдаги ўзгаришлар тўғрисида кенг кўламли маълумотлар берилди.
Шу билан бирга, қатнашчиларга божхона назорати, жараёнида муаммоли масалаларга дуч келганда ёки божхона соҳасига оид савол ва мурожаатлар юзасидан Давлат божхона қўмитасининг қисқа 11-08 рақамли ишонч телефонига ёки Бухоро вилоят божхона бошқармасининг (65) 221-65-00 рақамли ишонч телефонига қўнғироқ қилишлари мумкинлиги айтиб ўтилди.
Тадбир якунида, ТИФ қатнашчилари ва божхона расмийлаштируви мутахассислари томонидан берилган саволларга тегишлигича жавоблар олдилар.
24.02.2021