Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Божхоначиларнинг оила аъзолари билан профилактик учрашув ташкил этилди
2003
Божхона органлари томонидан коррупцияга қарши курашиш борасида тизимли ишлар амалга ошириб келинмоқда.
Божхоначиларнинг оила аъзолари билан профилактик учрашув ташкил этилди

Хусусан, божхона ходимларини ҳалолликка ва маъсулиятли бўлишга ундовчи тадбирларни уларнинг оила аъзолари иштирокида ҳам ўтказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан, Наманган вилояти божхона бошқармасида божхона органларида хизмат қилиб келаётган ходимларнинг ота-оналари ва уларнинг оила аъзолари билан ана шундай учрашув ўтказилди.

Тадбирда вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Х.Файзуллаев сўзга чиқиб, божхона органларида хизмат қилаётган ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил ахборот бериб ўтди.

Шундан сўнг, Наманган шаҳар “Шодибек” жоме масжиди имом-хатиби М.Нуритдинов ҳамда бошқарманинг Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бўлими бошлиғи Х.Турдибоевлар сўзга чиқиб коррупциянинг аянчли оқибатлари ва ходимларнинг оила аъзоларини коррупцияни олдини олишдаги ўрни тўғрисида гапириб ўтишди.

Шундан сўнг тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олишди.

Йиғилишда ходимларнинг ота-оналари, уларнинг оила аъзолари божхона ходимини салбий иллатлардан ва хатарлардан асраб қолиш ҳамда уларни тўғри йўлга бошлаш борасида ўзаро ҳамкорлик қилишга келишиб олишди.

Тадбир сўнгида, Давлат божхона қўмитаси томонидан божхона органлари ходимларига пора таклиф қилган шахслар юзасидан тайёрланган махсус кўрсатув намойиш этилди.

24.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг