Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Коррупцияга қарши бирга курашамиз
1950
Сир эмаски, бугунги кунда коррупция халқаро муаммога айланиб улгурган ва бу масалага жуда жиддий эътибор қаратиляпти. Айниқса, давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг олдини олиш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш орқали жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш муҳим вазифалардан бири этиб белгилаб қўйилди.

Ушбу иллатга қарши курашиш барча соҳалар қатори божхонада ҳам жуда муҳим вазифа этиб белгиланган. Аниқроғи, ҳалоллик, меҳнатсеварлик, ўз касбига садоқат ҳар бир божхона ходимининг кундалик фаолиятига айланиши лозим.

Жиззах вилояти божхона бошқармасида тизимда хизмат қилиб келаётган ходимларнинг ота-оналари ва уларнинг яқинлари билан профилактик учрашув ташкил этилди. Унда вилоят божхона бошқармаси бошлиғи Н.Мусамухамедов ва тегишли бўлим вакиллари сўзга чиқиб, коррупция иллати ҳамда унинг салбий жиҳатлари, божхона органларида коррупция ҳолатларига йўл қўймаслик, унга қарши муносиб курашиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, олдинда турган долзарб вазифалар ҳақида иштирокчиларга маълумотлар берилди.

Шунингдек, божхона ходимларининг шахсий хавфсизлигини таъминлаш, улар томонидан коррупция ва бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этилишини олдини олишга нафақат тегишли соҳа вакиллари балки, уларнинг ота-оналари, оила аъзолари ва яқин қариндошлари ҳам бевосита масъул эканликлари алоҳида таъкидланди.

Тадбир давомида коррупция ҳолати ва унинг салбий оқибатлари акс эттирилган видеоролик йиғилганлар эътиборига ҳавола этилди.

24.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг