Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
Ҳашар – элга ярашар
1191
“Ҳашар – элга ярашар” деган мақол бежиз айтилмаган. Ҳашарда халқимизга хос бағрикенглик, ўзаро ҳамжиҳатлик, уюшқоқлик ва ҳамжиҳатлик билан амалга оширилади.

Баҳорда эса қишдан чиққан дарахтларга алоҳида парвариш берилиб, уларнинг шохлари текисланади, оқланади ва ён атрофга янги кўчатлар ўтказилади. Бу каби хайрли ишлар юртимизнинг барча гўшаларида амалга оширилмоқда. Жумладан, Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳам бошқарма ҳудудида уюшқоқлик билан ҳашар ташкил қилинди. Бунда, бошқарманинг барча бўлим ходимлари фаоллик кўрсатиб, янги дарахт кўчатлари экишди ҳамда мавжуд дарахтларни алоҳида парваришлашди.

Зеро, тозалик бўлган ерда, қут-барака бўлади.

Бу каби тадбирлар давом эттирилмоқда.

24.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг