Семинарда вилоятда фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар, ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари, вилоят божхона бошқармаси ва божхона постлари ходимлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
Сирдарё вилояти божхона бошқармасининг Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлими бошлиғи А.Тўраев томонидан семинар қатнашчиларига
ЎРҚ-666-сонли Қонуни Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 15 декабрда қабул қилинганлиги ва Сенат томонидан 19 декабрда маъқулланганлиги, шунингдек мазкур хужжат билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли ўзгартишлар киритилганлиги таъкидлаб ўтилди:
Жумладан, МЖтКнинг 2274–моддаси (Товарлар, транспорт воситалари ва уларнинг ҳужжатларини божхона органининг рухсатисиз бериш, уларни йўқотиш ёки етказиб бермаслик) бешинчи қисми, яъни товарларни, транспорт воситаларини ва уларнинг хужжатларини етказиб беришнинг божхона органи томонидан белгиланган муддатига риоя қилмаслик учун маъмурий жавобгарлик нормаси чиқариб ташлангани;
Маъмурий жиноят кодексининг 22716–моддасига (Товарлар ва транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқмаслик ёки уларни ушбу ҳудудга қайтариб олиб кирмаслик)Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига илгари олиб кирилган транспорт воситасини Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан ташқарига белгиланган муддатда олиб чиқмаган шахс қонунчиликда белгиланган йиғимни тўлаган тақдирда ҳам маъмурий жавобгарликка тортилганлиги, ҳозирги кунда эса ушбу Қонун билан маъмурий жавобгарликка тортилаётган шахслар белгиланган йиғимни бир иш куни ичида тўлаган тақдирда, маъмурий жавобгарликдан озод этилиши белгиланганлиги ҳақида тушунтиришлар бериб ўтилди.
Сермазмун ўтган семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
23.02.2021