Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси “Фарғона” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Ж.А. бошқарувидаги “Нексия” русумли енгил автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.
Натижада мазкур автотранспорт воситасининг салон қисмида жами 8 дона умумий ҳажми 16 мл. бўлган Ўзбекистон Республикасида муомаласи чекланган трамадол гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
23.02.2021