Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Кобальт”га яширилган 5000 дона чўғланма лампочкалар фош этилди
1321
Мамлакатимизда мавжуд энергия ресурсларидан оқилона фойдаланишга ва энергия ресурсларини тежашга қаратилган чора-тадбирлар натижасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 октябрдаги 299-сонли “Энергияни тежайдиган лампалар маҳаллий ишлаб чиқарилишини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талабларига биноан 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб чўғланма лампа маҳсулотларини реализация қилиш тақиқланган. Шу муносабат билан божхона органлари томонидан чўғланма лампаларнинг божхона чегаралари орқали ноқонуний олиб кирилиши ва хуфиёна айланишига қарши тизимли ишлар йўлга қўйилди.

Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан олдиндан олинган тезкор маълумотларга асосан навбатдаги тезкор тадбир ўтказилди.

Натижада, Фарғона туманининг чегара олди ҳудудидан “Лоғон-Марғилон” йўналишида ҳаракатланаётган фуқаро Р.Э. бошқарувидаги “Кобальт” русумли автотранспорт воситаси Фарғона шаҳри ҳудудида тўхтатилиб, ўрнатилган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина салони ва юкхонасида хорижда ишлаб чиқарилган ва божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, умумий қиймати 15,2 миллион сўмлик 5082 дона чўғланма лампочкалар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

23.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг