Жумладан, Фарғона вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари "Марғилон" ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари билан ҳамкорликда Қўқон шаҳрида жойлашган корхона номига хориждан олиб келинган товарларни ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказишди.
Божхона кўриги натижасида мазкур контейнерларда ҳужжатларда кўрсатилмаган, қиймати 365,9 миллион сўмлик 676 дона автомобиль шиналари товарлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
23.02.2021