Хусусан, Тошкент халқаро аэропортига хорижий аварейс билан учиб келган фуқаро И.Д. яшил йўлакдан ҳаракатланар экан, унинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс шахсий кўрикдан ўтказилди.
Натижада, унинг ёнида божхона назоратига тақдим этилмаган ҳамда жисмоний шахслар учун белгиланган божхона тўловларисиз олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган умумий қиймати 22 млн. сўмлик, оғирлиги 125.4 грамм бўлган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
23.02.2021