Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
“Опий”нинг олди-сотдисига чек қўйилди
1168
Божхона органлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага карши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан ДХХ вилоят бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари билан хамкорликда гиёхвандлик воситаларининг ноконуний айланувини олдини олиш максадида Денов шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.Тадбир давомида фуқаро Х.Б шартли харидор сифатида жалб этилган фуқарога полиэтилен пакетларга ўралган 1,27 грамм “Опий” гиёхвандлик моддасини сотмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди.

Шунингдек,  Денов туманида ҳамкорликда ўтказилган яна бир тезкор тадбирда фуқаро О.И. ўзининг бошқарувидаги “Нексия-1” русумли енгил автомашинаси салонида шартли харидорга 3 дона оқ полиэтилен пакетларга ўралган 12,14 грамм “опий” гиёҳвандлик моддасига ўхшаш моддани 1,8 млн. сўм эвазига сотмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди. Фуқаро И.О.дан мазкур моддаларни кимдан олганлиги сўралганида, у ушбу моддаларни  М.Н. исмли шахсдан олганлигини маълум қилди. Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро М.Н. 1 дона оқ полиэтилен пакетга ўралган 3,07 грамм “опий” гиёҳвандлик воситасини сотмоқчи бўлган вақтида қўлга олинди.

Шу тариқа, қонунбузарлардан фуқаролар И.О ва М.Н лардан жами 16,48 грамм гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

23.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг