Тадбиркорлар ва ТИФ
иштирокчилари учун доимий
ишонч телефони
11-08
112 миллион сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
1208
Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Хусусан, Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳри Яшнобод тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди.

Ўтказилган тадбир давомида, пойтахтимиздаги озиқ-овқатлар дўконларидан бирининг олдида фуқаро М.Ж. ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 112,2 миллион сўмлик 4 номдаги жами 3716 қути сифати кафолатланмаган дори воситаларини шартли харидорга 8200 АҚШ долларига сотаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда

 

23.02.2021

Эшитиш учун матнни белгиланг ва ушбу тугмани босинг