Бухоро аэропортига хорижий авиарейс билан учиб келган фуқаро Б.Н.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.
Натижада, унинг юклари орасида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган 2 хил турдаги, косметика фаолиятида ишлатиладиган жами 293 дона татуировка игна товарлари борлиги аниқланди
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
23.02.2021